UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4

Элдор Шомуродов “Ростов”га ўтди Янгиликлар

Элдор Шомуродов “Ростов”га ўтди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида давом эттиради.

Биринчи давра охирларида “Бунёдкор” футбол клубига Элдор Шомуродов трансфери масаласида Россиянинг “Ростов” клубидан таклиф тушди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Элдор Шомуродов “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтди.

Айтиш жоизки, “Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибидаги футболчиларининг бизникидан кучлироқ бўлган хориж чемпионатларига йўл олишига доимо ижобий муносабатда бўлиб келади. Ўйлаймизки, Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасида тўп тепиб, орттирадиган тажрибаси ва маҳорати келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдали бўлади. Шомуродов сўнгги йилларда премьер-лига баҳсларида ўз ўрнига эга бўлишган Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Вадим Афонин сингари ном қозониб, Россия чемпионатида муносиб иштирок этади. Қайд этиш керакки, Элдор Шомуродов "Бунёдкор" ФКдан Россия чемпионатига йўл олган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлди.

“Бунёдкор” футбол клуби академияси эса янгидан-янги юлдузларни кашф қилишда давом этади. Ўйлаймизки, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёш футболчилар учун Шомуродовнинг “Ростов”га ўтиши қўшимча куч бағишлаб, уларнинг ўз устиларида янада кўпроқ ишлашига ва келажакда моҳир футболчи бўлиб етишишига туртки бўлади.

Россиядаги фаолиятинг омадли бўлсин, Элдор!



Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика