Элдор Шомуродов: "Жамоа билан фахрланаман. Мураббийга керак бўлганда доим тайёр бўлишга ҳаракат қиламан"
16 май 2022 14:46
Янгиликлар
Элдор Шомуродов: "Жамоа билан фахрланаман. Мураббийга керак бўлганда доим тайёр бўлишга ҳаракат қиламан"
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 37-тур доирасидаги "Венеция" (1:1)га қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ўзбекистонлик форвард иккинчи бўлимда майдонга тушди ва жуда муҳим голни уришга эришди.
Ўйиндан сўнг Шомуродов Corriere dello Sport'га ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мураббийга керак бўлганда доим тайёр бўлишга ҳаракат қиламан. Фақатгина дурангга эришганимиз ачинарли, сабаби биз "Венеция"ни мағлуб этмоқчи ва Европадаги иштирокимизни кафолатламоқчи эдик.
Аммо, мен жамоа билан фахрланаман, энди диққатимизни жамлашимиз керак, сабаби олдимизда Конференциялар Лигаси финали қолди", - дейди ҳужумчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар