UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  0 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  15 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан"

Аввал хабар берганимиздек, бугун Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Centre” стадионида “China Cup-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди. Дастлаб, Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. “Сhina Cup” жуда яхши мусобақа. Бу мусобақада кучли жамоалар иштирок этишади. Уларга қарши ўйнаш биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Биз мазкур мусобақа орқали Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақага тайёрланиш учун кўп вақт бўлмади. Кеча келдик. Ҳозирча битта машғулот ўтказдик. Шунга қарамай, мусобақа давомида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Элдор Шомуродов: “Бизни Хитойда жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Наннинг янги шаҳар экан. Жуда чиройли. Шаҳар менга ёқди, менда яхши таассурот қолдирди”.

Эктор Купер: “Осиё Кубоги билан солиштирганда бизнинг таркибимизда катта ўзгаришлар йўқ. Деярли ўша таркиб билан Хитойга ташриф буюрдик. “China Cup” мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Мен Хитойга биринчи бор келишим. Аввал бу мамлакатда бўлмаганман. Шу сабабли жамоам билан ёрқин ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо биз учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мазкур мусобақаларга ўхшаш турнирлар орқали мундиал саралашига тайёргарлик кўрамиз.



Фабио Каннаваро айни пайтда Хитой терма жамоасини бошқариб бораётганини биламан. У 15 йил олдин Миланнинг "Интер” таркибида ўйнаганди. У жуда яхши футболчи. Тартибли ўйин намойиш қиларди. У мураббий сифатида анча тажриба тўплагани аниқ. Футболчилардан ҳам тартиб интизомга амал қилишни талаб қилиши табиий. Мен Каннаварога мураббийлик фаолиятида омад тилайман.

У буюк мураббий бўлиб етишишига ишонаман. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Агар майдонда мураббий сифатида учрашадиган бўлсак, мен Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш жуда яхши ғоя. Бу фақат Ўзбекистон ёки Хитой учун эмас, барча Осиёдаги терма жамоалар учун жуда яхши имконият. Мен бу ғояни қўллаб қувватлайман. Бу ҳолат бутун дунёда футбол ривожига ҳисса қўшиши аниқ”, - деди Купер.


Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика