UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  3 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  5 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  34

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионларнинг энг шарқийси “Екатеринбург Аренa” ҳақида маълумот берамиз.


• “Екатеринбург Арена” стадионида мундиаль гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади
• Мусобақанинг энг шарқий стадионида катта кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилди.



Ўйинлар
“Екатеринбург Арена” стадионида FIFA Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади. Бу ерда УЕФА, КАФ, КОНМЕБОЛ, АФК ва КОНКАКАФ конфедерациялариниг жамоалари иштирок этади.

Имкониятлари
Чемпионат вақтида “Екатеринбург Арена” стадионига 35 000 томошабин ташриф буюриши мумкин бўлади. Мусобақадан сўнг, вақтинчалик трибуналардан воз кечилади ва табиийки, мухлислар сиғими ҳам бироз камаяди.


Жойлашган ўрни
Ушбу улкан спорт иншооти Урал пойтахти ҳисобланмиш, Екатеринбург шаҳрининг марказий кисмида жойлашган. Аренанинг асосий кириш йўли серқатнов кўчалардан бири Репинда жойлашгани ҳам катта аҳамиятга эга. Екатеринбургда қад рослаган стадионнинг қайта қуриш лойиҳаси эса катта спорт комлекси бунёд этилишига замин яратди.    

Биласизми?
Фақат қайта таъмирга муҳтож бўлган стадионлар ичида “Екатеринбург Арена” иншооти “Лужники”дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган. Бу стадион 1956 йилда қурилган. Аввал унинг ўрнида велосипед пойгаси ўтказиладиган майдон бўлган. “Екатеринбург Арена” стадионидаги таъмирлаш ишларидан сўнг, 1950-йилга оид турли қуббали нақшлар, декарацияли вазалар, тарихий расмлар ва футболчилар ҳайкали қайта тикланди. Бу эса сиз худди келажакдан ўтмишга тушиб қолгандек бўлишингизга ёрдам бера олади. Томошабинлар ўриндиғи тепасидаги том замонавий ва юқори технологияга эга металлдан ишланган бўлиб, ердан 45,5 метр баландликда жойлашган.


Дастлабки ўйинлар
Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган баъзи бир бошқа стадионлар каби “Екатеринбург Арена”да ҳам турнирга тайёргарликнинг якуний босқич ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда маҳаллий “Урал” клуби Россия Премьер-лигасининг бир нечта ўйинлар ўтказиши режалаштирилган.

Мерос
ЖЧ-2018дан сўнг, ушбу стадион “Урал” футбол жамоасининг асосий аренаси бўлиб хизмат қилади. Сўнгги йилларда 87 йиллик тарихга эга бу клуб Россия Премьер-Лигасида муқим ўрнашиб олганди, ўтган мавсумда эса ҳатто Россия Кубоги финалигача чиқа олди. Стадиондаги томошабинлар ўриндиғи “Урал” клубининг логотипи каби оловрангга бўялган.

ФИФА расмий сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика