UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

Эдгар Гесс: "Уйда икки очко йўқотдикми? Нимадир дейиш қийин" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Уйда икки очко йўқотдикми? Нимадир дейиш қийин"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс журналистларнинг саволларига жавоб берди.
 -Ўйин қизиқарли ўтди. Бугун иккала жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этгани боис дуранг натижаси қайд этилди. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида кураш кескин кечди ва иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди дея оламан. Абдумалик Абдуллаевни нима учун алмаштирдим? Учрашув якунланишига 5 дақиқа қолганди ва бунгача у кўп куч сарфлаганди. Шу сабабли алмаштиришга қарор қилдим. Абдумалик бугунги баҳсда ҳам жуда фаол ҳаракат қилди.

Уйда икки очко йўқотдикми? Бу ҳақда аниқ бир нима дейиш қийин. Биринчи бўлимда меҳмонлар яхши ҳаракат қилиб, бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Иккинчи таймда эса бизда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Ўйин шундай эдики, агар бугун ким гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонарди. Аммо дарвозалар дахлсиз қолди. Бугун икки очкони бой бердикми ёки йўқ, буни мавсум охири кўрсатади. Муҳими, ҳимояда хатога йўл қўймай тўп ўтказмадик. Дуранг ҳам бу очко деганидир. Бугун бизни муносиб даражада қўллаб-қувватлашгани учун мухлисларимиздан миннатдормиз. Кейинги ўйинларда ҳам ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика