UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  1 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Эдгар Гесс: "Андижон”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Андижон”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

“Андижон” – “Бухоро” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” устози Эдгар Гесс иштирок этди.
- “Андижон” жамоаси бизга қарши қаттиқ тайёргарлик кўрганига гувоҳи бўлдим. Уларни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтирар эди. Бугунги ўйинда бизнинг асосий мақсадимиз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолиш эди. Ўйиннинг 70-дақиқасига қадар шогирдларим барча кўрсатмаларимни кўнгилдагидек бажариб келаётган эдилар. Кейин уларда ўз кучига бўлган ишонч бироз пасайгандек бўлдими ўйинимизда пасайиш кузатилди. Дастлабки голни ўз дарвозамизга киритиб қўйганимиздан сўнг шогирдларимнинг шаштлари анча пасайди. Шунинг эвазига “Андижон” яна бир бор дарвозамизга тўп киритишга муваффақ бўлди.

- Бугунги ўйинда мағлубиятга учрашимизга бир неча сабабларни айтишим мумкин. Балки биз Андижонга кеч етиб келганлигимиз бўлиши мумкин. Балки аввалги “Бунёдкор”га қарши ўйинда шогирдларим бор кучлари билан ўйнаб чарчаб қолган бўлиши мумкин. Мағлубиятга учрашимизга ўз хатоим ҳам сабабчидир.  

- Бугунги баҳсда жамоам яхши ўйин намойиш этди. Тактика тўғри танланган эди. “Андижон” жамоаси элитадаги ўз ўринларини яхшилаб олишлари учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Улар бизга қарши икки баравар куч билан ҳаракат қилишди.

- Андижонни таркибида анча кучли ва тажрибали ўйинчилар йиғилганлигини айтишим мумкин. Номлар бўйича улар биздан устун эдилар. Бизнинг таркибимиз анча ёш. Мана кўрдингиз бугунги ўйинда 1992, 1993 йилда туғилган ёшларни туширдим. Тўғри таркибизда ўйин тақдирини белгилаб берадиган ўйинчиларимиз бор. Лекин уларнинг ўйини қовушмади деб ўйлайман.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика