Эдерсон: “Гвардиола футболга бошқача кўз билан қарайди”
22 июн 2020 23:32
Янгиликлар
Эдерсон: “Гвардиола футболга бошқача кўз билан қарайди”
“Манчестер Сити” посбони Эдерсон жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Пеп ажойиб мураббий. У футболни бошқалардек кўрмайди. У футбол билан яшайди, нафас олади. Унинг ўйин ҳақидаги қарашлари бошқа мураббийларникидан тубдан фарқа қилади. У менга жуда катта ёрдам бермоқда, нафақат менга балки бутун жамоадошларимга ҳам.
У ўзининг услубини бизга сингдиришга ҳаракат қилмоқда ва биз бир неча йиллардан буён унинг қўл остида тўп тепиб ўзимизга хос услубда ҳаракат қилмоқдамиз. Албатта бу ишларни амалга ошириш учун мураббийимизга маълум вақт керак бўлди. Шу савияни сақлаб қолиш учун белгиланган машғулотларни канда қилмаслик лозим. Ўйлашимча, жамоа Пеп истаган услубга тўла мослаша олди”, дейди Эдерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар