UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  1 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  0 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  5 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  6 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  23 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  3 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  3 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  19

Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди Янгиликлар

Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди

Бельгия терма жамоаси футболчиси Торган Азар 2024 йилда майдонга туша олмайди.

Манбанинг хабар беришича, бунга 31 ёшли ярим ҳимоячининг жароҳати сабаб бўлган.

“Андерлехт” шарафини ҳимоя қилаётган Азар “Унион”га қарши ўйинда (2:1) ўнг тиззасининг олдинги хоч пайини жиддий шикастлаб олган. Тиббий кўрикдан сўнг унинг 2024 йил охиригача майдонларга туша олмаслиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Торган Азар фаолиятини якунлаган Эден Азарнинг укаси бўлиб, жорий мавсум 25 ўйинда 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Бельгия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика