Азар: "Роналдунинг гапларига қўшилмайман"

Aslanov Jasurbek
20 фев 2024
Эден Азар Криштиану Роналдунинг Лига 1 ҳақидаги гапларига қўшилмайди.

Олдинроқ, португалиялик Саудия Арабистони чемпионати Лига 1дан устунроқ эканлигини айтган эди: "Францияда 2-3та яхши жамоалар бор, биздаги рақобат кучлироқ".


"Унинг гапларига қўшилмайман, бу шунчаки унинг фикри. Агар Саудия Арабистони чемпионатига қарайдиган бўлсак, топ футболчиларни кўрасиз, топ жамоаларни эмас.

Лига 1 жамоаси Саудия Арабистони клубига қарши ўйнаса, францияликлар ғалаба қозонишига ишончим комил. Балки осон бўлмас, аммо Франция чемпионатининг даражаси юқорироқ. Уларнинг лигасини кузатяпман, уларда иқтидорли футболчила бор" - деди Азар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror