

Ғалаба голини ҳужумчи Луис Суарес урди.
Уругвайлик футболчи асосий вақтга қўшиб берилган 7-қўшимча дақиқада пенальтини голга айлантирди. Бу гол ҳужумчи учун 2015 йилдан бери ушбу еврокубок турнирида меҳмонда урилган илк гол бўлди.
Суарес сўнгги бор 2015/16 йилги мавсум ЧЛда меҳмонда "Рома" (1:1) дарвозасини ишғол қилган эди.



