UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  32 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана" Янгиликлар

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана"

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Маракана"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Маракана" ғолиб чиққан эди.


"Маракана" - Бразилия

Клуб: "Фламенго", "Флуминенсе" ва Бразилия терма жамоаси

Очилган йили: 1950 йил 16 июнь

Сиғими: 199 854 (ЖЧ-1950), 78 838

Стадион ҳақида фактлар:

- "Маракана" Гиннеснинг Рекордлар китобига 180 000 мухлис сиғадиган ўрни билан энг катта стадион сифатида киритилган. Баъзи манбаларда стадион 200 000 мухлисни ҳам ўз бағрига сиғдира олиши ёзилган.

- Стадион ва унинг атрофидаги умумий майдон 195 000 квадрат метрдан ҳам ошади.

- Қурилиш 1948 йилнинг 2 августида, яъни ЖЧдан 2 йил аввал бошланган. Қурилиш учун жой шаҳарнинг тарихий қисми яқинидан танланган.

- Лойиҳа Рио-де-Жанейронинг энг яхши 7 архитектори (Рафаэль Гальвао, Педру Бастос, Орландо Азеведо, Антониу Карнейру, Мигель Фельдман, Валдир Рамос ва Оскар Валдетару) томонидан яратилган.

- Қурилишда 1500га яқин инсон ишлаган, турнир яқинлашгач эса икки баравар кўп. 1950 йилда ЖЧ бошланганда ҳам стадион тўлиқ қурилмаган эди, аммо бу ўйинларни қабул қилишга ҳалақит бермаган.

- Финалда эса 173 830та чипта сотилди, аммо стадионга келганларнинг сони бундан ҳам кўп эди 199 мингдан 210 минггача - шунчаки ажойиб!

- Стадионнинг асосий кириш йўлагида футболчининг ҳайкали жойлашган. Ушбу ёдгорлик Бразилия терма жамоасининг 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган ЖЧдаги ғалабаси шарафига ўрнатилган.

- Шон-шараф залида Пеле, Роналдо ва Зико сингари энг кучли футболчилар ўз номларини қолдиришган.

- Марио Филью футболнинг ашаддий ишқибози бўлган ва "Флуминенсе" мухлиси бўлган. 1966 йилда унинг ўлимидан сўнг стадион Фильюнинг номига ўзгартирилган. Шундай экан "Маракана"нинг расмий номи Estádio Jornalista Mário Filho ҳисобланади.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" 

Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!  


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика