UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  120 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" Янгиликлар

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Камп Ноу"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Камп Ноу" ғолиб чиққан эди.


"Камп Ноу" - Испания

Клуб: "Барселона"

Очилган йили: 1957 йил 24 сентябрь

Қурилиш нархи: 288 миллион Pts (1957 йил) 

Архитектор: Хосеп Сотерас, Лоренсо Гарсия-Барбон 

Сиғими: 99 354

Стадион ҳақида фактлар:

- Европадаги энг катта стадион.

- "Камп Ноу" "Барселона", Испания терма жамоаси ва Каталония терма жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.

- Стадион президентлик курсисида Франсеск Миро-Санс бўлган пайтда қурилган. У "Камп Ноу"ни эски стадион бўлмиш "Camp de Les Corts"нинг кичиклиги ва асосий рақиб "Реал"нинг "Estadio Chamartin" (ҳозир "Сантьяго Бернабеу" номи билан машҳур стадион)ни қурдиргани боис яратган.

- Стадионга 1985 йилдаги ўйинга 120 000 томошабин (рекорд) ташриф буюрган.

- 1898 йилда спорт мухлиси Ганс Гампер Барселонага ишлашга келади. Гампер 1899 йилда шаҳардаги футбол клубини тузиш учун ўйинчиларни қидиради ва Los Deportes журналига эълон беради. Охир-оқибат, у ва турли-хил давлатлардан келган 11 йигит Барселонада футбол клуби тузишади. Унинг мақсади турли хил миллат вакилларини бирлаштирадиган ва клуб аъзоларининг ўзлари томонидан бошқариладиган клуб яратиш эди. Каталонияликлар меҳмондўстлиги ва дўстона муносабатига миннатдорчилик билдириш мақсадида у жамоанинг шиорини "Mes que un club" ёки "Клубдан ҳам кўпроқ" дея номлайди. Ҳозирги кундаги клуб ҳам ўзига хос қадриятларни намойиш этади: каталонияликларга хослик, демократия ва универсаллик.

- "Камп Ноу"даги илк ўйин "Барселона" ва "Легия" (Польша) жамоалари ўртасидаги дўстлик ўйини бўлди. Учрашув 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди ва "Барселона" футболчиси Эулохио Мартинес янги стадион тарихидаги илк голни урди.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг! 


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика