Дуглас Коста “Фиорентина”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
06 фев 2018 23:09
Янгиликлар
Дуглас Коста “Фиорентина”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста А сериянинг 24-тури доирасида “Фиорентина”га қарши беллашувда майдонга тушмаслиги мумкин.
Бразилиялик футболчи якшанба куни “Сассуоло” (7:0)га қарши беллашувни ҳам жароҳати боис ўтказиб юборди.
27 ёшли футболчи жамоасининг бугунги машғулотида умумий гуруҳда якка ўзи машғулот ўтказди. У учрашув қайдномасидан жой олган тақдирда ҳам майдонга тушмаслиги анқи.
Бугунги машғулотларда Андреа Бардзальи Даниэле Ругани ва Сами Хадира умумий машғулотларда якка ўзлари шуғулланган бўлишсада, уларнинг “Фиорентина”га қарши майдонга тушишлари эҳтимоли юқори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар