UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди" Янгиликлар

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди"

Бугун 4-турнинг марказий ўйинида "Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:0).

Муросасиз кечган ўйинда Драган Чераннинг ягона голи майдон эгаларига навбатдаги уч очкони келтирди. Меҳмонлар эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Учрашувдан сўнг ғалаба тўпи муаллифи Черанга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Драган дастлаб беллашув ҳақидаги илк қайноқ фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Юртимиздаги фаолиятингиз давомида бундай ўйинларни кўп гувоҳига айлангансиз. Уларнинг ҳар бири ўзгача таассуротларни берган бўлса керак...

- Албатта. Принципиал рақиблар устидан ғалаба қозониш доим ёқимли ҳисларни тақдим қилади, деб ўйлайман. "Навбаҳор" оддий жамоа эмас. Улар етарлича муаммо туғдиришди. Энг муҳими ғалаба қозондик. Ўйин битта голгача эди. Биринчи бўлиб тўп киритган жамоа ютарди. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандман. 

- "Пахтакор" ҳали ўйин борасида мақтана олаётгани йўқ. Шунга қарамай натижани ўз томонига оғдиришни уддасидан чиқмоқда. ОЧЛда бу омиллар панд бериб қўймайдими?

- ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа. Ҳамма ўйинда бир хил тўп тепиш қийин. Юқорида айтганимдек, асосий жиҳат натижа бор. 

- "Пахтакор" биринчи бўлимда ҳужумга ўтишга шошилмади. Футболчиларда хотиржамлик кўринди...

- "Навбаҳор" ҳимояни яхши ушлади. Исталган жамоада барибир бўшлиқлар бўлади. Биз шундан фойдаландик. 

- Ҳозирда ҳужум чизиғидаги муаммолар сабаб Войнески сизни соф форвард сифатида ўйнатмоқда. Қайсидир маънода бу иш беряпти, дейиш мумкин. Сиз учун бу янгилик бўлмаяптими?

- Вазиятдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилиняпти. Жамоамизда шундай футболчилар борки, улар бир нечта позицияда ўйнай олишади. Бунда бир-биримизни ўрнимизни тўлдириш осонроқ. Ҳаммамиз ўз ишимизни қиляпмиз.

- "Пахтакор" сафида ҳар сафар муҳим ва ҳал қилувчи голларни урмоқдасиз. Позицияни тўғри танлаяпсизми ёки тўп сизни жуда яхши кўрадими?

- Бундай ҳолат бўлиб туради (кулади).  Омад, ўйиндаги вазиятни ҳис қилиш муҳим аҳамият касб этади. Дейлик бугун "Навбаҳор"га урган голимни ўзимники ҳисобламайман. 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди. Демак бу унинг голи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика