UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  0 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  8 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  1 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   6 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  32 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  11 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  6

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди" Янгиликлар

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов МТЖ йиғинлари доирасида ўз келажаги ҳамда Абрамовдан нима сабабдан чақирув олмагани тўғрисида фикр билдирди.

— Охирги ўйинни 11 августда ўтказиб, 13 август куни Тошкентга етиб келдим. 

Ҳозирда Узоқ Шарқда тўп сураяпсиз. Йўналишни ўзгартириб, Европа томон йўл олиш ниятингиз борми?

— Худо хоҳласа, ниятим бор. Ҳозирда Хитой чемпионатида фаолиятимни давом эттираяпман. Кейинчалик янада кучлироқ чемпионатларга бориш мақсадим йўқ эмас.

Вадим Абрамов даврида терма жамоага умуман чақирув олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Шундай гап-сўзлар чиқдики, Абрамов "Нефтчи"даги ишлаган пайтида, сиз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлган...

— У воқеалар ўтмишда қолди. Терма жамоага чақириш-чақирмаслик мураббийнинг хоҳиши, биз фақат термага чақирилганда ўз вазифамизни бажарамиз. Барчанинг ўзига яраша услуби бор, эҳтимол, менинг ўйиним мураббий услубига тўғри келмагандир.

Айнан нима муаммо бўлган?

— Орамиздан баъзи гап-сўзлар ўтган. Менда ҳам ёшлик, қизиққонлик бўлган ўша пайтларда. Ўйлашимча, муносабатимиз ёмон эмасди, агар имконият берганда, ўзимни кўрсатардим. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳаммаси жойида.

Шахсий адоват туфайли терма жамоага чақирмаганлигингизни қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Терма жамоа манфаати йўлида нотўғри деб ўйлайман. Терма жамоа учун шахсий муносабатлар четга чиқиши керак.

Терма жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчилар фаолиятини якунлади. Марказий ҳимоя чизиғида ҳозирги кунда иккита энг кучли бўлган ўзбекистонлик футболчини айта оласизми?

— Бизда барча марказий ҳимоячилар кучли. Рустам билан кўп йиллар бирга тўп сурганман, Ислом билан ҳам бирга ўйнадик, барча ҳимоячилар кучли. Улар билан рақобат қилишга тайёрман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика