UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  4 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8

Дониёр Ҳасанов: “Обод” ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни тайёрламоқда” Янгиликлар

Дониёр Ҳасанов: “Обод” ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни тайёрламоқда”

Жорий мавсум биринчи лигада кичик олтин медалларни қўлга киритган Тошкентнинг “Обод” жамоаси регламентга кўра, келаси йил олий лигада иштирок этиш хуқуқига эга.

Аммо бугун ЎФФда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов “Обод”ни элитада иштирок эта олмаслигини ҳам таъкидлаб ўтиб, бунга клубни лицензиялаш ишлари ҳозирча тайёр эмаслигини, лекин муҳлат берилганини таъкидлаб ўтган. Биз эса қуръадан сўнг, “Обод” жамоаси сардори Дониёр Ҳасанов билан суҳбатлашдик.

- Очиғи, қуръага жиддий эътибор бермагандик. Сабаби биз учун қайси жамоа билан ўйнашнинг аҳамияти юқори эмас эди. Ҳар бир рақиб билан барибир ўйнашга тўғри келади – дея гап бошлади Ҳасанов.

- Тўғри, чемпионатнинг бошланишида ўртамиёна жамоалар билан тўқнаш келган яхшироқ. Лекин биз бунга эътибор қаратмадик. Асосийси ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни айтилган муҳлатгача тайёрлашни ўйлаяпмиз. Айни пайтда бу борада иш олиб борилмоқда. 10 январга қадар талабларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Сўнгги қарорни барибир ПФЛ чиқаради.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика