Дониёр Ҳасанов: “Хорижда йиғин ўтказамизми ёки йўқми билмайман"

Narzulla Saydullayev
24 дек 2016, 17:14
Тошкентнинг “Обод” жамоаси қишки йиғинни 20 декабрдан бошлаб юборди. Жамоа ўтган йилгига ўхшаб хорижни йиғин ўтказадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

“Биз ҳам барча жамоалар сингари 20 декабрдан қишки йиғин машғулотларини бошлаб юборганмиз. “Обод” жамоасининг олий лигадаги дебют учрашувлари бироз қийинчиликлар билан ўтган бўлсада бироз омадли келди. Насиб қилса келаси йил жиддий ўйин кўрсатиб ижобий натижалар қайд этишга интиламиз.

Айни дамда жамоада ижара асосида ўйнаган бир қатор футболчилар ўз клубларига қайтиб кетишди. Уларнинг ўрнига футболчилар келишмоқда. “Андижон”дан Акмал Турсунбоев, Анвар Раҳимов каби футболчилар биз билан бирга машғулот ўтказмоқда. Ҳозирча хорижда йиғин ўтказамизми ёки йўқ, билмайман. Барчаси янги йилдан сўнг маълум бўлади”, - дейди “Обод” футболчиси Дониёр Ҳасанов.

Жаҳонгир Сотволдиев

"Обод". Таркибдаги футболчилар ҳақида

"Обод": Машғулотлар бошланди

Рауф Инилеев: "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади"

Расман: Рауф Инилеев - "Обод" бош мураббийи

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia