UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  3 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  68 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  13 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У бошловчининг "Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқолмаслигини олдиндан билганмидингиз?" қабилида берилган саволига шундай жавоб қайтарди:

— Яширмайман, Тахмин қилганман. Олдиндан билиш имконсиз, чунки 1 дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам билмаймиз. Ички хавотир бор эди. Бу Абрамов тайинланган кунда бошланган. Шу туфайли мен учун ҳеч нарса кутилмаган бўлмади.

— Хорижлик мураббийни кетказиб, ўрнига маҳаллий мутахассисни олиб келиш тўғри эдими?

— Йўқ. Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашишини айтади. Зўр, бу менга ҳам ёқади. Мисол учун, кеча боксчимиз Б. Мелиқўзиев ҳужумкор бокс кўрсатди ва битта зарба туфайли нокаутга учради. Футбол ҳам шунақа: уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони 2 та ўйинда ҳам Купернинг фалсафаси тўғрилигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам 3 тадан гол урди. Фақат олдинги чизиқ вакиллари билан иш битмаслигини барча билади. Эктор ишни ҳимояни қуришдан бошлаганди. У биларди мудофаамиз "авария" ҳолатидалигини. 

Биз ЖЧ саралашидаги рақибларимиз Корея, Австралия, Япония, Эрон билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Масалан, Кореянинг етакчилари АПЛда, Бундеслигада ўйнайди. Бизнинг футболчилар эса Жанубий Кореянинг 2-дивизионида. Биз улар билан қандай қилиб ҳужумкор ўйнашимиз мумкин? Бунинг учун ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. А, Абрамов эса ҳимояланишни билмайдиган мураббий. У буни бир неча бор исботлаган: 2 марталаб олимпиададан мосуво қилганида, 5-6 талаб голлар ўтказганида... Мен шахс сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам унга ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика