UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  73 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Диққат танлов! "Бухоро" жамоасига лақаб танлашда иштирок этинг Янгиликлар

Диққат танлов! "Бухоро" жамоасига лақаб танлашда иштирок этинг

Теглар :  Бухоро
Ҳар қандай клуб ёки терма жамоани мухлислари қандайдир ўзгача ном – тўғрироғи лақаб билан аташни хуш кўришади.

“Реал Мадрид”ни  “қироллик клуби” , “Манчестер Юнайтед”ни “қизил иблислар” , “Бавария”ни “Голливуд ФК” ёки “Ювентус”ни “кекса синьора” деб аталаши барчамизга яхши маълум. Буни қарангки, нафақат клублар, балки миллий терма жамоалар олган бир қатор ихтиёрий ва баъзи бир мажбурий лақаблар ҳам киши эътиборини тортар экан.

Мамлакатимизда ҳам бу урф-одатлар аллақачон кириб келган. Олий лига жамоаларнинг кўпчилиги айнан лақаблар билан тилга олинишини кўп бора гувоҳига айланганмиз. Мисол учун “Пахтакор”-“шерлар”, “Бунёдкор”-“қалдирғочлар”, “Насаф”-“аждарлар”, “Шўртан”-оқ бўрилар”,-“Андижон”-“бургутлар”, “Навбаҳор”-“лочинлар”, “Нафтчи”-“чинорлар” деб аталишига кўникканмиз.

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Бухоронинг “Бухоро” жамоасида ҳамон лақаб йўқ. Тўғри жамоани турли даврларда турли лақаблар билан тилга олишганлар ҳам бўлди, аммо бу нарса кўпга бормади.

Янги мавсумга оз фурсад қолмоқда. “Бухоро” жамоаси мухлислар орасида танлов эълон қилади. Жамоага ўзига хос лақаб, тахаллус топган мухлис клуб томонидан тақдирланади.

Мухлислар ўз варианларини pfkbuxoro@mail.ru электрон почтасига юборишларини сўраб қоламиз. Бундан ташқари ушбу хабар чиқадиган турли ижтимоий тармоқлар ва сайтларнинг комментарий бўлимида изоҳ қолдиришлари мумкин.

П.С: Лақаб танланишида жамоа тарихига, миллийлик, вилоят тарихи ва тимсолларига урғу қаратишларингизни сўраймиз.
Бухоро футболининг ривожи йўлида ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика