UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  78 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Диққат танлов! "Бухоро" жамоасига лақаб танлашда иштирок этинг Янгиликлар

Диққат танлов! "Бухоро" жамоасига лақаб танлашда иштирок этинг

Теглар :  Бухоро
Ҳар қандай клуб ёки терма жамоани мухлислари қандайдир ўзгача ном – тўғрироғи лақаб билан аташни хуш кўришади.

“Реал Мадрид”ни  “қироллик клуби” , “Манчестер Юнайтед”ни “қизил иблислар” , “Бавария”ни “Голливуд ФК” ёки “Ювентус”ни “кекса синьора” деб аталаши барчамизга яхши маълум. Буни қарангки, нафақат клублар, балки миллий терма жамоалар олган бир қатор ихтиёрий ва баъзи бир мажбурий лақаблар ҳам киши эътиборини тортар экан.

Мамлакатимизда ҳам бу урф-одатлар аллақачон кириб келган. Олий лига жамоаларнинг кўпчилиги айнан лақаблар билан тилга олинишини кўп бора гувоҳига айланганмиз. Мисол учун “Пахтакор”-“шерлар”, “Бунёдкор”-“қалдирғочлар”, “Насаф”-“аждарлар”, “Шўртан”-оқ бўрилар”,-“Андижон”-“бургутлар”, “Навбаҳор”-“лочинлар”, “Нафтчи”-“чинорлар” деб аталишига кўникканмиз.

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Бухоронинг “Бухоро” жамоасида ҳамон лақаб йўқ. Тўғри жамоани турли даврларда турли лақаблар билан тилга олишганлар ҳам бўлди, аммо бу нарса кўпга бормади.

Янги мавсумга оз фурсад қолмоқда. “Бухоро” жамоаси мухлислар орасида танлов эълон қилади. Жамоага ўзига хос лақаб, тахаллус топган мухлис клуб томонидан тақдирланади.

Мухлислар ўз варианларини pfkbuxoro@mail.ru электрон почтасига юборишларини сўраб қоламиз. Бундан ташқари ушбу хабар чиқадиган турли ижтимоий тармоқлар ва сайтларнинг комментарий бўлимида изоҳ қолдиришлари мумкин.

П.С: Лақаб танланишида жамоа тарихига, миллийлик, вилоят тарихи ва тимсолларига урғу қаратишларингизни сўраймиз.
Бухоро футболининг ривожи йўлида ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика