UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  5 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  43 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  186 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  32 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида Янгиликлар

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида

ПРО-Лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Юниред» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўйин давомида бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо бундан фойдалана олмадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, аммо омад биз томонда бўлмади.

Жамоам ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-бўлимда йигитларда ҳаяжон сезилди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз буткул бошқача ўйин намойиш этди. Футболчилар ўйинидан қониқдим, чунки мағлубиятга қарамай улар майдонида борини бериб тўп суришди. Шогирдларимга раҳмат дейман.

- Жамоанинг аксар ўйинчилари ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнагани ва шу клуб тарбияланувчиси экани уларга қўшимча мотивация бердими?
- Албатта, ҳар бир ўйинчи ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаганда бу жиҳат қўшимча руҳ беради. Футболда табиий нарса бу. Бугун бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Рақибдан қолишмай, томошабоп ўйнади. 


- Ислом Шарипов йиқитилган вазиятда пенальти бор эдими? Кўп ўтмай, Комил Шарофутдинов гол киритмасидан аввал қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилганини такрорий вазиятда кўрдик. Бугунги ҳакамлик ва вазиятлар бўйича қандай фикрдасиз?
- Пенальти борми ёки йўқми – бу бизнинг ишимиз эмас. Бўлса бордир, балки йўқдир, билмадим, бу масалада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳакамларга эътирозим йўқ, - дейди Алишер Латипов «Динамо» - «Юниред» ўйинидан (1:0) кейин.


Динамо

Комил Шарофутдинов - 38'

ПРО лига. 2-тур

23/03/2023, 18:00

0
:
1
Тугади

Юниред

45'
90'
38'  Комил Шарофутдинов
 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика