UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  13 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  26 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО Янгиликлар

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО

“Динамо” жамоаси янги футболчилар тақдимоти ва мухлислар билан учрашув ўтказди.


Айтиш лозимки, шу кунги маросим фақат тақдимот эмас, очиқ давра суҳбати ва мавсум олди йиғилган долзарб савол-жавоблар билан ўтди.

Шу кунги тадбирда “Динамо” жамоасининг барча футболчилари, мураббийлари иштирок этиб, янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Журналистлар ҳамда мухлисларда жамоа футболчилари ва мураббийларга ўз саволлари билан мурожаат этиш имконияти бўлди.

Самарқанддаги “Бизнес Центр” биноси залида ўтган конференцияда юзга яқин иштирокчи қатнашди. Тақдимотда дастлаб “Динамо” клуби бош менежери Илҳом Шарипов сўзга чиқиб, мухлисларга жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркиби борасида ахборот берди ва жамоага келиб қўшилган 9 нафар янги футболчиларни таништирди.

Жумладан, Шоҳруҳ Эшбўтаев 1-рақамни, Илҳом Юнусов 7, Виктор Григорьев 50, Азизбек Суюнов 70, Арам Маркарян 90, Мирзабек Жониқулов 24, Марадона Сафаров 19, Муйдин Мамазулумов 10, Зоҳир Қўзибоевга эса 28-рақамли футболка топширилди.

“Янги мавсум тайёргарлигини икки босқичда Самарқанд ва Тошкентда ўтказдик. Таркибимизни имконқадар кучайтиришга интилдик. Қўл остимиздаги йигитлар билан бош вазифамиз Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз” – деди Илҳом Шарипов.


Ўз навбатида футболчилардан жамоа сардори, самарқандлик тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, ҳимоячи Виктор Григорьев, ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевлар сўзга чиқиб, жамоа мавсумга тайёр эканлиги, клуб олдидаги бош вазифа – Суперлигага қайтиш эканлигини таъкидлаб, мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ваъда беришди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фахрий ва фаол мухлислардан Муродулло ҳожи Қаршиев, Абдуманнон Ҳакимов, Ўктам Жамолов, Искандар Хусаинов, Абдуғани Облоқулов, Зокир Қаюмов, Файоз Ганиевлар сўзга чиқиб, “Динамо” жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб, долзарб мавзуларни кўтаришди. Самарқанднинг яна бир жамоаси “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ҳам сўз олиб, жамоанинг бу йилги мақсади “Динамо”га самарқандлик ёш футболчиларни етказиб бериш эканлиганлигини айтиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, “Самарқанд” телеканалидан журналист Дилмурод Дўстмуродов, “Зарафшон” газетасидан Дилмурод Тўхтаев, “СТВ-Самарқанд” телеканали ва бошқа нашр мухбирлари стадионда яратиладиган шароитлар, клубнинг ҳозирги ҳолати ва мақсади, бу йилги чипталар нархи ва ўйинларнинг вилоят телеканалларида трансляция қилиши борасида муҳим саволларни ўртага ташлашди.

Ўз навбатида вилоят футболи мутасадди раҳбарларидан Бахтиёр Жўраев журналист ва мухлислар саволларига жавоб қайтараркан, “Динамо”га ҳомийлар томонидан шароитлар яратиб берилаётганлигини айтиб, стадионда чипта баҳосини қайтадан кўриб чиқишни ва “Динамо”нинг Про-Лигадаги уй учрашувларини вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиш борасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Қизиқарли савол-жавоблар, очиқ давра суҳбати, конференция шаклида ўтган тақдимот маросимида йиғилганлар жамоага янги мавсумга омад ва зафарлар тилашди.


“Динамо” клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика