UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  3 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  2 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  10 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  3 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  19

«Динамо» - «Қизилқум»: Ким чорак финалга чиқади? Янгиликлар

«Динамо» - «Қизилқум»: Ким чорак финалга чиқади?

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасиги эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда ўтади.

Чоршанба кунги учрашувда Про-Лига вакили “Динамо” Суперлига иштирокчиси “Қизилқум” билан чорак финал йўлланмаси учун курашади.

БИР УЧРАШУВДАН ИБОРАТ БАҲС

“Динамо” ва “Қизилқум” жамоалари жорий йилда икки хил савиядаги алоҳида турнирларда иштирок этишаётган бўлишсада, Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали доирасида ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади. Сабаби, 1/8 финал доирасидаги баҳс тақдири битта ўйиндан иборат ва жамоалар дуранг ўйнаган тақдирда, дастлаб қўшимча бўлимлар, кейин эса пенальтилар серияси ўтказилиши мумкин.

ЖОРИЙ МАВСУМДА: КИМДА ҚАНДАЙ НАТИЖА?


"ДИНАМО"
Про-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Динамо” жамоаси мавсумни кутилгандек бошламади. Кетма-кет муваффақиятсизликлар натижасида жамоа турнир жадвалида 7-поғонадан жой олган. Сўнгги турда Нукуснинг “Орол” клубини қабул қилган Даврон Файзиев шогирдлари чемпионатдаги илк ғалабани қўлга киритшди.

«Динамо»нинг сўнгги беш турдаги натижаси:
7-тур: Динамо – Шўртан - 0:0
8-тур: Орол – Динамо - 2:1
9-тур: Динамо – Андижон - 1:1
10-тур: Андижон – Динамо - 3:1
11-тур: Динамо – Орол - 2:0

"ҚИЗИЛҚУМ"

Ҳамид Актамов қўл остидаги “Қизилқум” жамоаси эса сўнгги иккита турда муваффақиятли натижаларга эриша олди. Дастлаб, Навоий жамоаси Тошкентда амалдаги чемпион “Локомотив” билан ўйиндан очко билан қайтган бўлса, сўнги турда Қўқондан ғалаба билан қайтди. “Қизилқум” айни дамда Суперлигада 10-поғонадан ўрин олган.

«Қизилқум»нинг сўнгги беш турдаги натижаси:
9-тур: Қизилқум – АГМК – 3:0
10-тур: Қизилқум – Металлург – 1:2
11-тур: Навбаҳор – Қизилқум – 3:0
12-тур: Локомотив – Қизилқум – 2:2
13-тур: Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 35-ТЎҚНАШУВ


Бу икки клуб чемпионат баҳсларида 34 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 15 тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 9 ўйин дуранг ҳисобда якунланган. “Динамо” шу кунга қадар “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” ўйинларда 43 та гол урган ва 43 та ўтказиб юборган. Очко ишлаш борасида “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 54 очко олган, «Динамо» эса 39 очко. “Қизилқум”нинг Олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1 га тенг.

“Динамо” Самарқандда бу рақибни 9 марта таслим қилган. Фақат 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафардан 3 марта ғалаба билан қайтган.

Самарқандда ўтган ўзаро сўнгги 8 учрашув:
26.05.2017 «Динамо» - «Қизилқум» 0:1
17.05.2015 «Динамо» - «Қизилқум» 2:2
12.09.2014 «Динамо» - «Қизилқум» 2:1
04.08.2013 «Динамо» - «Қизилқум» 1:0
27.09.2012 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0
21.08.2011 «Динамо» - «Қизилқум» 1:1
01.05.2010 «Динамо» - «Қизилқум» 0:0
25.06.2009 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинган.

30 май (чоршанба)
“Динамо” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Эргашев, Х.Шодмонов, Т. Гайнуллин, К. Расулов.
Назоратчи – А.Хотамов.
Комиссар – Р.Черников.

ЎЙИН “СПОРТ” ТВ ОРҚАЛИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

Нимчорак финал доирасидаги “Динамо” – “Қизилқум” баҳси “Спорт” телеканали орқали 30 май, соат 17:00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирда Самарқанддаги “Динамо” стадионидан олиб кўрсатилади.

Ўзбекистон Кубоги.
1/8 финал.
30 май (чоршанба)
“ДИНАМО” – “ҚИЗИЛҚУМ”
Ўйин бошланиш вақти: 
17:00
ТВ-трансляция: Спорт ТВ (жонли эфир).


“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика