UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  1 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  0 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  0 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  9 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  4 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди Янгиликлар

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди

Теглар :  ДинамоНаврўз
Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам юртимизда умумхалқ байрамига айланган.

Халқимизнинг энг севимли айёмларидан бўлмиш ушбу байрам муносабати билан Олий Лига стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоаси Самарқанд вилоят раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали ўтган Наврўз дастурхонига таклиф этилди.

«Динамо» футбол клуби, вилоят футбол федерацияси ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтган байрам тадбирида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Худойбердиев Шунқор Фармонович, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Раҳимов Воҳид Санақуловичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларини омадли бошлаган «Динамо» жамоасини Наврўз айёми билан табриклаб, Самарқанд вилояти аҳлини хушнуд этишда давом этишларини тилади ва ўз ўрнида вилоят раҳбарияти клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда таклиф этилган 1994 йилги Осиё Ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов ҳам сўзга чиқиб, Наврўз байрами билан барча йиғилганларни табриклаб, жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилади.

Байрамона руҳда ўтган Наврўз байрамида самарқандлик эл суйган санъаткорлар ўз қўшиқлари билан даврага янада кўтаринки кайфият бахш этишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика