UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  32 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  31 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси Янгиликлар

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 1-8 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 16-17-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

"Динамо" 2:2 "Навбаҳор"

"Динамо" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 1:1 "Сўғдиёна"

"Марказий" стадиони ходими учрашув давомида захира ўриндиғи ёнига туриб олган. Лига комиссарининг огоҳлантиришларига қарамасдан, бу ходим техник ҳудудни тарк этмаган. Ушбу ҳаракат орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.20 банди бузилган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Андижон" 3:0 "Қўқон-1912"

"Қўқон-1912" жамоаси "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди. Стадионнинг асосий дарвозаси ёпиқлиги сабаб "Қўқон-1912" жамоаси аренага бошқа дарвозадан киришга мажбур бўлган. Меҳмон жамоа кийиниш хонасигача бўлган маълум масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келган. Мезбон жамоа стадионга келганда эса ёпиқ дарвоза очиб берилган. "Андижон" клубининг ушбу ҳаракатлари "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 15.5 бандига зид.

"Андижон" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика