UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  1 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   3 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  7 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  5 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9

"Динамо" Абу-Дабига етиб борди. Самарқанд клубида уч футболчи кўрикдан ўтади Янгиликлар

"Динамо" Абу-Дабига етиб борди. Самарқанд клубида уч футболчи кўрикдан ўтади

"Динамо" жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик режасидаги 4-йиғин доирасида Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди.

Абу-Даби шаҳрида 17-29 январ кунлари ўтказиладиган хориж йиғини доирасида жамоа 5та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишини маълум қилинган эди.

Ушбу баҳсларда уч нафар футболчи – ҳимоячилар Артём Сокол ва Одил Абдумажидов, ҳужумкор яримҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров жамоа кўригида бўлади. Аввалроқ, жамоада бўлган грузиялик ҳимоячи Антон Толордава мавсумни клубда бошламайдиган бўлди. Кўрикдаги Самуэл Баха эса таркибда олиб қолинмади. Дилшод Раҳматуллаев эса жамоанинг хориж йиғинини ўтказиб юбориб, клуб Самарқандга қайтгач, таркибга қўшилади. Жоэль Кожо эса Осиё кубогидаги иштирокидан кейин клуб сафига қайтиши режалаштирилган.

"Динамо"нинг Абу-Дабига йўл олган 37 кишилик рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар:
Фарҳод Раҳматов, Равшанбек Ягудин;

Ҳимоячилар:
Салим Мустафоев, Душан Мийич, Воҳиджон Оқбўтаев, Комил Шарофутдинов, Анвар Файзуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Владимир Козак, Артём Сокол;

Ярим ҳимоячилар: Жавлон Маликов, Дамир Темиров, Акбар Исматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Хислат Халилов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Францис Нарх, Абубакр Муйдинов, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Бобур Ёрбеков, Одил Абдумажидов, Ҳусниддин Ғофуров;

Ҳужумчилар: Эммануэл Ягр, Баҳодир Насимов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саитмуродов;

Бош мураббий: В.Абрамов
Мураббийлар штаби: М. Мифтахутдинов, А.Ананян, А.Раҳимов
Администратор: А.Бозоров
Тиббий бўлим: И.Абдувоҳидов, Б.Зоидов, Р.Ўсаров
Оператор: Ф.Юсупов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика