UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  5

Дилявер Ваниев: "Ҳакамлар борасидаги саволлар жонга тегди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ҳакамлар борасидаги саволлар жонга тегди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалабага лойиқ эдик. Чунки ўйиннинг айрим пайтларида рақиблардан устун бўлиб ўйнадик. Бугунги ўйиннинг сифатини ҳисобга олсак, 1 очкодан ошиғига лойиқ эдик.

- Денис Васильевнинг тезкор ўзгартирилиши сабаби нимада?
- Ҳа, унинг жароҳати бор эди ва унинг ўзи биздан ўзгариш сўради.

- Мўмин Мелиев асосий таркибда кўринмади...
- Хўш, унинг майдонга тушмаслиги муаммоми? Биз мураббийлар штаби билан келишиб бошқа футболчини туширишни лозим топдик. Бугунги ўйинимиз тактик услубига кўра, бошқа ҳужумчилар ўйнади. Бугун менга улар керак эди. Эртага Мелиев керак бўлади. Фақатгина тактика сабабли уларни тушурдим.

- Ҳумоюн Муртазоев қўлидан жароҳат олганди. Бу унинг ўйинларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?
- "Бунёдкор" билан ўйинда бўлганди бу. Унинг қўли синмаганди. Шунчаки айрим боғламлар лат еганди. 3 ҳафта давомида унинг қўли гипсда юрди. 10 кун даволаниб, кейин машғулотларга қўшилди. Бундай қўл оғриғи футболчининг ўйинларига таъсир қилмайди. Бироқ унинг жисмоний ҳолат ва ўйин темпида пасайиш бор.

- Ҳакамлар биринчи бўлимда яққол пенальти бермади.
- Ҳакамлар мавзусидаги саволлар тўғриси жонимга тегди. Биз шундай ҳаками бор давлатда яшаймизки, унинг жаҳон чемпионатида ишлаганларини бир тийин қилиб ташлаяпмиз. Биринчи бўлимда биз пенальти тепишимиз керак эди. Бу хатто 50га 50 вазият ҳам эмасди. Балки бу янгича қонунлардир. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам биз қандайдир оффсайд ҳолатлари, пенальти борасидаги вазиятлар гувоҳи бўлдик. Тўғрисини айтганда, матбуот анжуманида ҳакамлик ҳақида гапиришни истамасдим. Лекин йигитларнинг ўзи мендан, шу вазиятда нимага пенальти беришмади, - деб сўрашади. Бунга эса жавоб бера олмайман. Уларнинг даражаси паст ёки савияси етарлича эмас деб танқид қилмайман, улар ҳам одам. Лекин ҳакамлар майдонда бўлаётган вазиятларни борича кўришсин ва ҳакамлик қилаверсин. Шундай ишлаш мумкинми? Ҳа, мумкин. Шу сабабли биз кўплаб очколар йўқотдик. "Пахтакор" билан ўйинда пенальти қўйиб бер демадим. Шунчаки оффсайд борми, кўтар. Билмадим, балки бу янги қоидалардир. 

- Қолган 4 тур уй-сафар тизимида қолгани яхши бўлдими?
- Бу аниқми? Сиздан эшитяпман. Агарда шундай бўлса, ПФЛни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Тўғриси, ўзимга ҳам шундай савол бераётгандим? Ҳолат оғир бўлмаса, марказлашган чемпионат қилгандан нима маъно? Бироқ гапнинг кўпаймаслиги учун марказлашган чемпионат қилса ҳам бўлади. Масалан, "Локомотив" марказлашган чемпионатни исташи мумкин. Сўнгги тўртта тур учун жамоаларни яна Тошкентга йиғсак ҳам бўлади. Ўшанда ҳамма ўйин нейтрал стадионларда бўлганди. Бу ҳам яхши.






Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика