UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  5 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  2 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  13 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим"

А Про-Лига 8-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Дилхушбек Мўйдинов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, қийин ўйин бўлишини билардик, афсуски дарвозамиз томон белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлдик. "Истиқлол" жамоасига қарши бўлган учрашув натижасини дарҳол унутишимиз шарт. Олдинда бизни "Шўртан" жамоасига қарши қийин учрашув кутиб турибди. Машғулотларда янада кўпроқ ишлаб, кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Ўтган турда "Хоразм" жамоасига йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубиятнинг сабаби сифатида узоқ йўл босганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезганлигини кўрсатиш мумкин.

"Ифтихор" аҳил жамоа. Таркибимиздаги тажрибали футболчилар Иззатбек Ғаниев, Нодирбек Камолов, Ғиёсжон Турсуновлар бизга мунтазам ўз тажрибаларини ўргатиб келишмоқда. Жамоамиз мураббийлари бизга ҳар бир учрашувдан сўнг хато ва камчиликларимизни таҳлил қилиб беришади, умуман олганда мураббийларимиздан кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз - дейди Дилхушбек Мўйдинов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика