UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  12 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари Янгиликлар

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари

Бир неча кун олдин Про лиганинг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Бироз олдин тур рамзий терма жамоасини тақдим қилган бўлсак, навбат тур лауреатларига. 

Championat.asia сайти талқинига кўра Про лигада 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал").

Бу йил қишки трансферлар вақтида "Машъал" сафига келиб қўшилган Умиджон Ҳамроев илк турданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. Шу куни "Қўқон-1912" жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Муборакликлар посбони шу куни жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Умуман бу турда дарвозасини яхши қўриқлаган киперлар бир неча нафарни ташкил қилди. Якунда Умиджон Ҳамроев танловида тўхталинди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси  - Мўмин Мелиев ("Хоразм").

Жароҳат сабаб бир йилга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказган Мўмин Мелиев яна катта футболга қайтди. Ҳужумчи қайтишини "Хоразм" сафида гол билан бошлади. "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда унинг ягона голи "Хоразм"га меҳмонда 3 очко келтирди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи  - Руслан Аҳмедов ("Хоразм").

Про лига жамоалари орасидан мавсумни фақат 2 та жамоа ғалаба билан бошлади. "Арал" уйда "Дўстлик"ни мағлуб этган бўлса, "Хоразм" сафарда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Руслан Аҳмедов шогирдлари меҳмонда ўйнаганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилди ва ортга ютуқ билан қайтди. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика