UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  8 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим"

А Про-Лига 8-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Дилхушбек Мўйдинов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, қийин ўйин бўлишини билардик, афсуски дарвозамиз томон белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлдик. "Истиқлол" жамоасига қарши бўлган учрашув натижасини дарҳол унутишимиз шарт. Олдинда бизни "Шўртан" жамоасига қарши қийин учрашув кутиб турибди. Машғулотларда янада кўпроқ ишлаб, кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Ўтган турда "Хоразм" жамоасига йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубиятнинг сабаби сифатида узоқ йўл босганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезганлигини кўрсатиш мумкин.

"Ифтихор" аҳил жамоа. Таркибимиздаги тажрибали футболчилар Иззатбек Ғаниев, Нодирбек Камолов, Ғиёсжон Турсуновлар бизга мунтазам ўз тажрибаларини ўргатиб келишмоқда. Жамоамиз мураббийлари бизга ҳар бир учрашувдан сўнг хато ва камчиликларимизни таҳлил қилиб беришади, умуман олганда мураббийларимиздан кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз - дейди Дилхушбек Мўйдинов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика