UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  0 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  18 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Дилшод Жабборовни табриклаймиз Янгиликлар

Дилшод Жабборовни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» клуби аъзоси, жамоа вице-сардори Дилшод Жабборов ҳаётидаги энг қадрли кунлардан бири, чунки футболчи ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шу муносабат биз Дилшодга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Қолганига эса футболчи ўз кучи билан эриша олишига ишонамиз. Бундай дейишимзнинг боиси, Дилшод Жабборов меҳнаткаш йигит. Буни у ўтган йиллардаги фаолияти орқали исботлаб қўйган.

У 2010 йилдан буён «Локомотив» жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Жабборовни темирйўлчилар сафига жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Вадим Абрамов таклиф этганди. Кейинчалик Вадим Карленович миллий терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. Натижада «Локомотив»да бош мураббий ўзгарди. Аммо, темирйўлчилар жамоасини Марат Мифтахутдинов бошқарадими ёки Тачмурод Агамуродов, Вазген Манасянми ё Хорен Оганесян, жамоа бошқаруви кимнинг қўлига ўтмасин асосий таркибнинг 11 нафар ўйинчиси қаторидан албатта Дилшоджон Жабборов жой олади. Гарчи у майдонда шерикларидан яққол ажралиб турмаса ҳамки бажараётган иш кўламининг кенглиги, фойдали иш коэффициенти бўйича энг юқори ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Шунинг учун ҳам «Локомотив»да қайси мураббий иш бошламасин, жамоа аъзолари орасида Дилшод Жабборовга катта умид боғлайди. Ўз навбатида Дилшод ҳам уларнинг ишончини оқлаб келмоқда. Биз эса сўзимиз сўнгида Дилшод Жабборовни яна бир бора бугунги таваллуд айёми билан «Локомотив» ПФК маъмурияти ва клуб аъзолари, жамоанинг мухлислари ҳамда кўпминг сонли темирйўлчилар номидан самимий муборакбод этамиз.

Туғилган кунинг билан, Дилшод!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика