UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  3 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  40 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак” Янгиликлар

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак”

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Деян Журжевич ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Иван Соловьёв иштирок этишди.

- Бу жамоамизнинг мураббийлигим қўл остидаги ўз майдонимиздаги биринчи ғалабаси бўлганлиги учун учрашув натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитларга руҳий тарафдан бироз мадад, ўзларига бўлган ишонч керак эди ва буни улар уддасидан чиқишди. Афсуски, жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Александр Касьян ўйиннинг бошларида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Умид қиламанки, бошқа шогирдларим унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишади.

Учрашувнинг осон кечмаслигини билардим. Боиси, фарғоналиклар “Навбаҳор”га доимо муносиб қаршилик кўрсатишган. Бундан ташқари, бу “водий дербиси” эди. Аммо ушбу ўйинда биз фаворит эдик ҳамда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Лекин учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида шогирдларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлмади. Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак. Ушбу камчиликни жамоамиз аъзолари билан муҳокама қилиб, керакли хулосалар чиқарамиз.

Асосийси, ютуққа эришдик ҳамда ушбу ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Жамоамиз - бир оила ва барча футболчилар бир-бири билан аҳил - иноқ. Муҳит ҳам аъло даражада, - дейди Журжевич. 

Иван Соловьёв: – Сўнгги баҳсларда ижобий натижа қайд этолмаётганимиз учун мазкур баҳсда зафар қучишимиз шарт эди. Майдонга ҳам фақат ғалаба иштиёқида тушгандик. Ниятимизга етиб, ушбу ўйинда ютуққа эришдик. Бизни қўллаб – қувватлаб турган барча мухлисларга раҳмат!

 

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика