Депай "Барселона" билан шартномасини бекор қилиши мумкин
03 авг 2022 20:40
Янгиликлар
Депай "Барселона" билан шартномасини бекор қилиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай ва унинг ҳуқуқшунослари клуб билан келишувни бекор қилиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Депай ўзига мос вариант топса, жамоани текинга тарк этишга тайёр.
Шу билан бирга, Нидерландия терма жамоаси етакчиси фақат топ-клубларни ҳисобга олади.
Футболчи ўтган мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар