UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  16 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

“Денов” - Сурхондарё вилояти чемпиони Янгиликлар

“Денов” - Сурхондарё вилояти чемпиони

Кеча Сурхондарё вилояти ички чемпионати ўз поёнига етди.

Сурхондарё вилояти биринчилигида жами 14 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, вилоят чемпионлиги учун кураш олиб боришди.

17 ноябрь санасида биринчи босқичда ҳар икки гуруҳда иккитадан юқори ўринларни қўлга киритган  “ТерДУ”(Термиз), "Динамо" (Термиз), "Денов" (Денов), "Шўрчи" (Шўрчи) жамоалар навбатдаги  финал йўлланмаси ҳуқуқини берувчи баҳс учун ўзора куч синашишган эди.  

Унда “ТерДУ”ва “Денов” жамоалари финал йул олишди.

Кеча финал учрашуви Денов туманинг “Денов” марказий стадионида кечди.

Таькидлаш лозимки, мазкур баҳс қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. “Денов” жамоаси ўз майдонида “ТерДУ”жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. “Денов” жамоаси  голеадори  Ҳасан Тошбадалов рақиблар дарвозаси 3та тўп киритиб мавсумдаги иккинчи хет-трик муаллифига айланди.  Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Фирдавс Камолов термизликлар дарвозасига тўртинчи тўпни киритди.  

Шу тариқа Мадижон Бадалов бошчилигидаги  деновлик футболчилар “ТерДУ” устидан йирик 4:0 ҳисобда ғалаба қозонишди ва улар Сурхондарё вилояти чемпиони деган шарафли номга сазавор  бўлишди.


Сурхондарё вилояти биринчилигида уч жамоа қўйидаги куринишда ғолибликни қўлга киритишди.
1-ўрин “Денов”(Денов)
2-ўрин “ТерДУ”(Термиз)
3-ўрин “Динамо”(Термиз)


“Денов”жамоаси ҳужумчи Ҳасан Тошбадалов мавсумда рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритиб, мавсум тўп урари бўлди.

Шу ойнинг охириги санасида Сурхондарё вилоят футбол федерацияси томонидан “Сурхондарё супер кубоги”  учрашуви бўлиб ўтади. Унда вилоят чемпиони “Денов”жамоаси Термизнинг “Динамо” жамоасига қарши қарши майдонга чиқишади.

Ушбу учрашувдан сўнг, вилоят футбол федерацияси томонидан мавсум савриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.


Фаҳриддин Чориев.


 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика