UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  23 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди Янгиликлар

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди

Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган дарвозабонлар мураббийлари ичида Денис Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ инсон.

Ушбу мутахассисни ҳурмат қилмайдиган футболчи, мураббий ёки футболга алоқадор инсонни топиш мушкул. Мухлислар ичида ҳам Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ мутахассис ва инсон.

"Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти давомида кўплаб иқтидорларни (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Умид Эргашев) етиштириб берган Иванков Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олди.

Денис Иванков маълум муддат ОТЖ мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатган мутахассис саналади.

Тан олиш керак, Денис Иванков айни пайтда Суперлигада ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари орасида МТЖга ишлашга энг лойиқ номзод. Унинг ўзгача машғулот дастурлари ва ишга бўлган ёндошуви алоҳида эътирофга лойиқ.

Денис Иванковни Ўзбекистонда ишлаган ва ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари (Анвар Рашидовдан ташқари) орасида энг кучлиси деб биламан.

Ўзбекистонда энг кўп дарвозабонлар етиштириб берган мутахассис Анвар Рашидов бўлса, ҳозирги кунда Денис Иванков бу "пойга"да анча илдам ҳаракат қилмоқда.

P.S. ЎФА ва Купер дарвозабонлар мураббийини танлашда адашмади.

Рейтинг: +147   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика