Де Росси Италия клубини бошқаради
10 окт 2022 21:27
Янгиликлар
Де Росси Италия клубини бошқаради
Даниеле де Росси яқин орада Италиянинг СПАЛ клуби бош мураббийи бўлиши кутилмоқда.
Нуфузли журналист ва инсайдер Жанлука ди Марционинг таъкидлашича, томонлар охирги келишувни ҳал қилишлари керак. Де Росси СПАЛ билан 2023/2024 йилги мавсум охиригача шартнома имзолайди.
Даниеле де Росси учун бу тўлақонли мураббийлик фаолиятининг бошланиши бўлади. Бунгача у Италия терма жамоаси штабида ишлаган.
СПАЛ Б Серияда ўйнайди. Саккиз турдан кейин жамоа турнир жадвалида бор-йўғи 14-ўринда бормоқда. Клуб де Росси жамоага янги нафас олиб киришига умид қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар