МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи

Administrator
10 фев 2026, 22:14
Ҳарри Магуайр "Манчестер Юнайтед"да қолиш эҳтимоли мавжуд.

Ҳимоячининг шартномаси келаси ёзда тугайди, бироқ Daily Mail хабарига кўра, манкунианликлар собиқ жамоа сардорига янги шартнома тузишни таклиф қилишлари кутилмоқда.

Ҳозирда Магуайр ҳафтасига 180 минг фунт стерлинг миқдорида маош олмоқда. Унга бошқа шартлар таклиф этилади.

Ҳарри МЮ сафида 2018/2019-йилги мавсумдан буён тўп сурмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›