

23 ёшли футболчи шу ҳафта тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг унинг индивидуал тикланиш режаси белгилаб олинади. Форвард болдир соҳасидаги муаммо туфайли Англия чемпионати 5-тури доирасидаги "Фулхэм"га қарши ўйинни (1:1) ўтказиб юборганди. У жароҳатни Лига Кубоги доирасидаги "Брайтон" билан баҳсда олган.
Шешко Миллатлар Лигаси доирасида Шотландияга қарши 2 та ўйинда (26 сентябрь ва 6 октябрь), шунингдек, Шимолий Македония (29 сентябрь) ва Швейцария (3 октябрь) билан учрашувларда майдонга туша олмайди.
Шешко 2026/27 йилги мавсум 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Терма жамоа сафида эса у умумий ҳисобда 45 та баҳсда иштирок этган (16 та гол).



