Де Пауль: "Футболчилар "олтин қафас"да яшашади"

Omonjon To`xtamirzayev
8 авг 2024, 19:42
Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Аргентина термаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль футболчилар ҳаёти ҳақида гапирди.

"Футболчилар "олтин қафас"да яшашади. Сабаби кўп нарсани амалга оширишга имкониятларинг етади, аммо сен доим ҳам бундан завқ олиб яшай олмайсан. Истаган вақтингда, истаган жойингда бўла олмайсан. Ахир ҳар бир инсоннинг энг қадрли нарсаси – бу вақт. Охирги марта таваллуд айёмимни онам, ака-укаларим ва дўстларим билан нишонлаганимга ҳам ўн йилдан ошди".

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: goal.com