Де Брюйне: "Ливерпуль" учун афсусда эмасман"
18 май 2019 16:00
Янгиликлар
Де Брюйне: "Ливерпуль" учун афсусда эмасман"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Ливерпуль"га қарши кечган АПЛ чемпионлик пойгасиҳақида ўз муносабатини билдирди.
Де Брюйненинг айтишича, у "шаҳарликлар"нинг "Ливерпуль" устидан қозонган ғалабасида "Ливерпуль" учун афсусда эмас.
"Ливерпул" учун афсусдаманми? Йўқ, афсусдамасман. Чемпионлар Лигасини тарк этганимиздан сўнг бизга афсусланишди деб ўйламайман. "Ливерпуль" қанчалик хафа бўлаётганлигини тушунаман. Бу буюк жанг бўлди. Ҳали биз яна рақобатлашамиз", - дейди белгиялик футболчи.
Де Брюйне уни мавсум давомида безовта қилган жароҳатлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
"Мен бу мавсумда жуда ҳам жиддий жароҳат олгандим. Тўлиқ тикландим, аммо организмим бундай ўйинларга тайёр эмасди".
"Манчестер Сити" бугун "Уотфорд"га қарши Англия Кубоги финал баҳсини ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
13:44
"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр 0
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар