UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  2 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  1 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  11 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Давронжон Эргашев: «Оилавий дуодамиз» Янгиликлар

Давронжон Эргашев: «Оилавий дуодамиз»

«Бунёдкор»нинг тожикистонлик легионери Давронжон Эргашев карантин сабабли айни кунларда ўз уйида бўлиб турибди.

- Ўзбекистонда карантин эълон қилинганидан кейин юртимга, Тожикистонга келганман. Ҳозирда Хўжанд шаҳрида оила аъзоларим билан биргаман. Айтишим керак, кутилмаган таътил сабабли формани йўқотиб қўймаслик мақсадида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпман. Эрталаб фитнесс залида шуғулланаётган бўлсам, тушдан кейин собиқ жамоадошларим билан бирга машғулотларда қатнашяпман. Гарчи таътилда бўлса-да, жим ўтирганим йўқ.

Албатта мураббийлар билан алоқада бўлиб турибман. Айнан уларнинг кўрсатмалари асосида машғулот ўтказяпман.

Яратганга шукр, Тожикистонда вазият яхши. Ҳаёт доимгидек давом этмоқда. Ҳукумат томонидан коронавирусга қарши барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Биз қардош халқлармиз. Шунинг учун доим Ўзбекистонда ҳам вазият тезроқ яхши томонга ўнгланиши тарафдоримиз. Бунинг учун дуодамиз. Хусусан, ҳар куни ота-онам билан Ўзбекистондаги ҳаёт одатдаги тарзга қайтиши учун дуо қиляпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

Тожикистонда миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Албатта ўйинларни кузатиб боряпман, фақат ойнаи жаҳон орқали. Боиси, учрашувлар ҳозирча мухлисларсиз ўтказилмоқда. Клубларда бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётганидан ҳам хабарим бор. Хусусан, ўтган мавсум «Бунёдкор»да тўп сурган Санжар Рихсибоев ҳозир «Хўжанд» шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтишим керак, жамоа ишқибозлари Санжар ҳақида илиқ фикрларни билдирмоқда. Зеро, у бунга муносиб, чунки Санжар қисқа вақт ичида ўзини кўрсата олди ва ҳақли равишда мухлислар меҳрини қозонди. Худо хоҳласа Рихсибоев чиройли ўйинлари билан яна ишқибозларни хурсанд қилади, деган умиддаман.

«Бунёдкор»да эътиборимни тортган асосий жиҳат шу бўлдики, жамоада барча, мураббийлар, футболчилар ва бошқалар, ҳамма бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилар экан. Жамоа бир оила бўлиши керак дейишадику, «Бунёдкор» ростдан бир оила. Рости, тезроқ карантин тугаса-ю, жамоа қайтсам, дейман, - дейди Эргашев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика