UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  1 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  7 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  3 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  4 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"

Про-лига учинчи туридан ўрин олган "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Юниред" жамоаси Про-лигада ўз номига, курашувчанлик қобилиятига эга жамоа. Биз рақибнинг ўтган ўйинини ўрганиб чиққанимизда, улар "Динамо" билан бир хил ўйин кўрсатишганига гувоҳ бўлгандик. Шунга қараб бугун ҳам ўз режамизни туздик. Мақсад биринчи голни киритиб олиш эди ва бунга эришдик. Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади. Барчаси учрашувлар қизиқарли бўлмоқда. Кеча ҳам жуда ажойиб ўйин бўлди. Про-лига анча ўсди. Биз эса ўз йўлимизда давом этамиз. Камчиликларимиз бор, уларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Энди "Насаф"га қарши кубок ўйинига тайёрланамиз. 

- Даврон ака, бир неча йилдан бери Про-лигада ишлаяпсиз. Ўртадаги тафовутни, фарқни қанчалик сездингиз?

- Мен фарқни эмас, Про-лига кучайганини сездим. Қишки ўқув-йиғин машғулотларида бир неча ўртоқлик ўйинлари ўтказганимизда ва ўйинларни кўрганимда ҳам унчалик ҳам катта фарқ сезмадим. Ҳозир Про-лигадаги барча жамоада Суперлигада ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Осонликча ҳеч ким жон бермаяпти. Мақсадга ҳар доим қийин йўлдан борилади. Биз бу йўлни раҳбарият билан енгиб ўтамиз, албатта. 

- Даврон ака, водийда футболни жуда севишади. Сиз воҳа ва бошқа ҳудудларда ишлагансиз. "Қўқон-1912"да ҳомийлар, шарт-шароитлар борасида аҳвол қандай?

- Мен Самарқанд ёки "Локомотив"да ишлаганман. Улар билан солиштирса, бизда бироз пастроқ. Лекин, ҳозир барча ишларимиз жой жойида. Ҳомим масаласида менда аниқ маълумот йўқ, лекин ҳозирча шаҳар ҳокимияти бизга ёрдам бермоқда. Тез орада бизга асосий ҳомий бириктирилиши борасида айтишган, шуни кутиб турибмиз. Про-лиганинг аксарият жамоалари ўз ҳомийларига эга. Биз ҳам ўйлайманки, тез кунларда ҳомийларга эга бўламиз.

- Даврон ака, охирги ўйинларда учрашув тақдирини тажрибали футболчилар ҳал қилишмоқда. Бу Про-лигада янги авлод чиқмаётгани билан боғлиқми ёки тажрибали футболчилар ўзларини Про-лигада яхши ҳис қилишмоқдами?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Клубда ўз академияси бўлмаса, барибир тажрибали футболчиларга таянади, ёш футболчилар кам бўлади. Бунга қисман қўшиламан. Ҳозирда қўқонлик ёш футболчиларимиз бор. Энди уларни пишириш керак. Академия ва мусобақалар ўтказмаган футболчилар катта жамоаларда йўқолиб қолишади. Бошқа жамоаларда легионерлар кўп. Биз эса легионерлар билан мақтана олмаймиз. Жамоамиз тажрибали футболчилар ва ёшларга таянади. Йил бошида ҳам буни айтганмиз. Келгусида ёшларимизга ҳам ўйин амалиёти берилади ва янги номларга ҳам эга бўламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика