

Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Микел Артета маълум қилди.
"У ҳар доимгидек тинимсиз машқ қилмоқда ва жуда яхши ривожланмоқда. У майдонда машғулот ўтказмоқда, шундай экан у кўзланган мақсаддан унчалик узоқ эмас. Унинг реабилитациянинг кейинги босқичларида қандай ривожланишини кўришимиз керак, аммо биз анча оптимистик кайфиятдамиз”, - дея Артетанинг сўзларини келтиради "канонирлар" расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл ноябрь ойидаги халқаро танаффусда Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. Ундан кейин "канонирлар" таркибида унинг ўрнини Перо Инкапе эгаллади.




