ОПЛ. "Сабаҳ" чемпионатни ғалаба билан бошлади, Раҳмоналиев эса...

15 авг 2026, 23:50
Озарбайжон Премьер-лигаси 1-тур доирасидаги "Сабаҳ" — "Капаз" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев захирада қолдирилди. Мураббий катта эҳтимол билан унга ва жамоанинг бошқа етакчиларига тўрт кун олдин ЕЧЛ саралашидаги ўйиндан сўнг дам беришга қарор қилган. Бундан ташқари, жамоа 20 август куни саралаш йўлидаги сўнгги босқич доирасида ўйин ўтказади.

Баҳс эса мезбонларнинг ишончли ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 72-дақиқада Жон-Ленс Микелс пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 90+1 дақиқага келиб Хандер Северина жамоасининг иккинчи голини урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›