"Арсенал" мухлислари учун хушхабар
19 дек 2025 18:25
Янгиликлар
"Арсенал" мухлислари учун хушхабар
Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Габриэл дос Сантос (Магальяэш) ноябрь ойида олган жароҳатидан сўнг аллақачон майдонда машғулот ўтказмоқда.
Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Микел Артета маълум қилди.
"У ҳар доимгидек тинимсиз машқ қилмоқда ва жуда яхши ривожланмоқда. У майдонда машғулот ўтказмоқда, шундай экан у кўзланган мақсаддан унчалик узоқ эмас. Унинг реабилитациянинг кейинги босқичларида қандай ривожланишини кўришимиз керак, аммо биз анча оптимистик кайфиятдамиз”, - дея Артетанинг сўзларини келтиради "канонирлар" расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл ноябрь ойидаги халқаро танаффусда Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. Ундан кейин "канонирлар" таркибида унинг ўрнини Перо Инкапе эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар