UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.


- Барчани Мустақиллик байрамимиз билан табриклайман. Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Бугун жамоамиз ўйин бошланиши билан бекорга келмаганини исботлади. Вазифамиз "Бунёдкор"га қарши жанговор ўйин кўрсатиш эди. "Бунёдкор" жамоаси билан ўйнаш мумкинлигини шогирдларимга таъкидлаб ўтгандим. Фақатгина тўғри ҳаракат, юқори хушёрликни сақлаган ҳолда тартибли ўйин кўрсатиш лозим эди. Ҳимояда жуда эътиборли бўлишни кўрсатмалар давомида алоҳида таъкидлаб ўтгандим. Бугун ёмон ҳаракат қилмадик, фақатгина футболдаги машҳур: "сен урмасанг, сенга гол уришади" нақли амалда яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Биринчи даврада бўлгани каби бугун биз мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Бугун ҳам жамоамизда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Лекин ҳужумни самарали якунлайдиган, фойдали иш коэффициенти юқори бўлган форвардларни топиш қийин. Бизга ҳам шундай футболчи, хусусан ҳужумчи етишмаяпти. Бу нарса бизга бугун яна бир бор панд берди. Ўйин менда яхши таассурот қолдирди. Лекин юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик давом этмоқда.

Ҳужумчи муаммоси фақат бизда эмас, барча жамоаларда бор. Бугунги ғалаба билан "Бунёдкор" жамоаси муборакбод этаман.
Ўйин учун эса йигитларимизда раҳмат айтдим.
Бугунги баҳс барчага ёқди, яхши таассурот қолдирди, деб ўйлайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика