UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  12 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Даврон Файзиев: “Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан”

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида “Сўғдиёна” “Бухоро”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради (0:3).
Биринчи ўйинда 1:1 натижа қайд этилганди. Ушбу баҳсдан сўнг  “Сўғдиёна”  бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманига қатнашди.

- Қисқа қилиб айтганда яхшиямки бугун чемпионат доирасидаги ўйин эмас. Йигитларда бугун руҳий тушкунлик ва рақиб жамоага озроқ беҳурматсизлик сезилди.Бир ҳафта олдин Бухорода бўлган ўйин билан бугунги ўйинда ер билан осмондек фарқ бор. Ғалаба қозонилганда футболчилар ғалаба қозонади,мағлубиятда мураббий мағлубиятга учрайди. Ўйиндаги барча камчилик ва барчаси учун айбни ўз бўйнимга оламан. Демак мураббий етарлича жамоани баҳсга тайёрлай олмаган. Бундан фожеа ясаш керак эмас “Бухоро” жамоаси бугунги ўйинда биздан устунлигини кўрсатди. Олдимизда чемпионат доирасида уч та муҳим учрашув кутмоқда. Биз ушбу ўйинларга тайёргарлик кўрамиз ва очколар жамғариб ўз олдимизга қўйган мақсадга етамиз деб ўйлайман.

Ўйинда камсиликларимиз  талайгина. Дарвозабонимиз бугун шамоллагани учун ўйнолмади. Биз бугун Сарвар Каримовни қўйишга мажбур бўлдик. Позицияларда ҳам муаммолармиз бор. Дарвозада,ҳужумда. Химояда эса бизга химоячи керак бу ҳақида эса биринчи даврани якунлаб ўйлаб чиқамиз.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика