UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  0 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик" Янгиликлар

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Сафарда чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозондик. Ўйинни 60 дақиқа назорат қилдик деб ўйлайман. "Шўртан" дарвозабони ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Рақибда ҳам кўп имкониятлар юзага келди. Баҳс қийин кечишини билардик. Ғузор жамоаси Жиззахда бизга анча қаршилик кўрсатиб дуранг қайд этганди. Умуман олганда "Шўртан" яхши жамоа.

- Бугун жамоа бош мураббийи Иван Бошковични майдонда кўрмадик.

- Бош мураббийимизда сариқ карточкалар тўртта бўлганди, шу боис қайдномага киритилмади ва захира ўриндиғида ўтирмади. Бундай ҳолат ўтган йил ҳам содир бўлганди. Биз биргаликда уч йилдан бери ишлаяпмиз, Бошковични яқиндан биламан. Унинг эҳтиросларга берилишини тушунаман, чунки доим ғалаба қозонишни хоҳлайди. Кейин ўйинда бош мураббий жамоа билан бирга бўлади.



- Иккинчи таймда "Шўртан" анча яхши ҳаракат қилди. 

- Мен ҳам шу фикрдаман. Айтдим-ку, биз 60 дақиқача ўйинни назорат қилдик. Кейин устунлик мезбонлар томонга ўтди. Бу жамоанинг охирги ўринда бораётгани мени ҳайрон қолдиради, чунки "Шўртан" яхши ўйин кўрсатмоқда.

- Ғузорликларда бош мураббий ўзгаргани жамоа ўйинида билиндими?

- Биласизми, биринчи даврада биз билан ўйингача ҳам "Шўртан"да мураббий ўзгарганди. Янги мураббий ўзини кўрсатади деган умиддаман.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика