Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"
04 июл 16:10
Янгиликлар
Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"
"Ливерпул"нинг уругвайли ҳужумчиси Дарвин Нуньес жамоадоши Диогу Жотанинг фожиали вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида марҳум футболчининг хотирасига таъсирчан хабар қолдирди.
"Бундай дард учун тасалли сўзлари йўқ. Мен сени доим табассуминг билан, майдонда ва ундан ташқаридаги яхши жамоадош сифатида эслаб қоламан. Диогунинг оиласига сабр тилайман. Ишончим комилки, у доимо рафиқаси ва болалари билан бирга бўлади. Тинч ётинглар, Диогу ва Андре", – деб ёзган Нуньес.
Диогу Жота укаси Андре билан бирга автоҳалокатга учради. Бахтсиз ҳодиса 3 юиль куни содир бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар