Даниэль Мальдини "Милан" билан А Серияда ғалаба қозонди. Бунгача унинг бобоси ва отаси ҳам клуб билан скудеттони қўлга киритишган
23 май 2022 12:53
Янгиликлар
Даниэль Мальдини "Милан" билан А Серияда ғалаба қозонди. Бунгача унинг бобоси ва отаси ҳам клуб билан скудеттони қўлга киритишган
Ярим ҳимоячи Даниэль Мальдини "Милан" таркибида Италия чемпиони бўлди.
20 ёшли футболчи учун бу фаолиятидаги илк А Серия соврини ҳисобланади.
Вақтида унинг бобоси Чезаре ва отаси Паоло ҳам "Милан" билан зафар қучганди.
Даниэль Мальдини бу мавсум 8 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Паоло Мальдини "Милан" билан 7 марта мамлакат чемпиони бўлган: 1984 - 2009 йиллар оралиғида.
Чезаре Мальдини клуб сафида 1954 - 1966 йиллар оралиғида тўп тепиб, 4 марта скудеттога эга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар